Гулистонда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати, “Ўзэнергоинспекция” ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Гулистон шаҳрида жойлашган “Д.” оилавий корхонасига қарашли чойхона резина шланг билан ҳеч қандай ҳужжатларсиз тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётгани маълум бўлган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
Ушбу ҳолат бўйича 882 миллион 851 минг сўм миқдоридаги ҳисобга олинмаган табиий газ қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Улашиш:
Шарҳлар