Новосибирскдан бир оила Ўзбекистонга қайтарилди
Сибир пойтахтида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик оила Новосибирскдан ватанига қайтарилди, деб хабар бермоқда Дунё ахборот агентлиги.
Ўзбекистон Бош консуллиги Россия томонидан зарур ҳужжатларни тезкорлик билан олиш учун барча имкониятларини ишга солди, шунингдек, 8 ойлик болани аэропортга етказди, чақалоқ дарҳол ота-онаси қарамоғига ўтказилди.
Қайд этилишича, бола учун барча ҳужжатлар Бош консуллик саъй-ҳаракатлари билан Россия томони томонидан бир неча соат ичида тайёрланган.
Улашиш:
Шарҳлар