Нукус шаҳри яқинидан 100 дан ортиқ ўлдирилган ит ва мушуклар топилди

Источник: Mehr va Oqibat

“Mehr va Oqibat” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти директори номига нукуслик фуқаролардан ҳайвонларнинг шафқатсизларча оммавий қирғин қилингани ҳақида жамоавий мурожаат келиб тушди. Ҳайвон ҳимоячиларининг хабар беришича, 22-23 июнь кунлари Нукус шаҳар ҳайвонларни ушлаш хизмати ҳудудидан 150 га яқин ит ғойиб бўлган.

Ҳайвонларни боқиш ва суғориш учун келган зооволонтёрларнинг сўзларига кўра, ушлаш хизматининг ходимлари итларнинг ғойиб бўлганини гўёки уларни шаҳар ташқарисига қўйиб юборилгани билан изоҳлаган.

“7 июль куни Нукус яқинидаги полигонда жойлашган чуқурдан 100 дан ортиқ ўлдирилган ит (уларнинг орасида мушуклар ҳам бор) топилган. Ҳайвонларнинг оғзи ва панжалари сим билан боғланган, жасадларда кўплаб жароҳатлар бор эди “, – дейилади Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятининг хабарида.

Ташкилот раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда прокуратура органларидан ушбу ҳолатни ўрганиб, айбдорларни топишни ва уларни қонун доирасида жазолашни сўраган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.