Нукус воқеалари бўйича судланган 40 дан ортиқ кишининг қариндошлари улар билан учрашди

Фото: https://t.me/commissionuz

Қисқа муддатли учрашувлар судланганларнинг яқинлари мурожаат қилганидан кейин Қорақалпоғистондаги воқеаларни текшириш бўйича парламент комиссияси томонидан ташкил қилинди.

Мазкур мурожаат Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди ва мурожаатни ижобий ҳал этиш бўйича Олий судга илтимоснома киритилди.

Шунингдек парламент комиссияси уларнинг Бухорогача йўл харажатларини қоплашга ҳам ёрдам берди.

Тергов изоляторида жами 44 нафар судланган бор. 30 март куни бўлиб ўтган учрашувларга 39 нафар судланганни кўриш учун 77 киши келган. Қолган 5 нафар судланган кишининг яқинлари учрашувларда иштирок этмасликларини билдиришган.

Судланганларга қўшимча посилкалар ҳам берилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.