Нукус воқеалари бўйича ҳукм қилинган 22 кишидан 16 таси апелляция тақдим этди
2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланган 22 нафар шахсга нисбатан 2023 йил 31 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси судининг ҳукми эълон қилинган эди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан судланувчилар Д. Тажимуратов, П. Шамшетов (марҳум), С. Калимов, С. Каипов, А. Темирханов, С. Медетов, Н. Султамуратов, А. Тоқимбетов, Р. Бекмуратов, Б. Сейтниязов, А. Адилбеков, П. Нурниязов, Н. Найипов, Б. Кадирбергенов, Д. Джиемуратов, Қ. Сейтимов ва уларнинг ҳимоячилари томонидан апелляция шикояти киритилган бўлиб, прокуратура томонидан мазкур суд ҳукмининг судланувчилар Л. Қаллиханова, А. Турданов, А. Сметуллаев ва А. Нуратдиновга оид қисмига нисбатан протест келтирилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар беради.
Жиноят ишининг ушбу судланувчиларга оид қисми киритилган шикоятлар ва келтирилган протестга асосан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилади.
Апелляция инстанцияси судининг жиноят ишини кўриб чиқиши санаси ва вақти ҳақида қўшимча маълум қилинади.
Шарҳлар