Нукусда портлаш содир бўлган уй вайроналари остидан 5 ёшли қизча ва эркак кишининг жасади топилди

Источник: МЧС Узбекистана

Нукусда газ портлаши содир бўлган уй вайроналари остидан беш ёшли қизалоқ топилди, дея хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. У тан жароҳатлари билан шифокорларга топширилган.

Конструкциялар қулаши вақтида 1980 йилда туғилган Саламат Разиев ҳам ҳалок бўлган. «Газета.uz» нашрининг ёзишича, у учинчи қаватдаги 30-хонадонда яшаган, портлаш эса юқори қаватда – 32-хонадонда содир бўлган.

Саламат Разиевнинг ногиронлиги бўлган. У 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида даволаниб келган. Шанба куни дам олиш кунлари бўлгани учун касалхонадан уйига келган. Уйга портлаш содир бўлишидан бир соат олдин кирган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.