Оҳангарон туман ҳокимлигининг ходими пора олаётганда қўлга тушди
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Оҳангарон туман ҳокимлигининг ходими пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда UzNews хабар беради.
Маълум қилинишича, у тоғли ҳудуддан 500 гектар яйлов ер майдонини электрон аукцион савдода ютиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига, харидордан талаб қилинган 35 минг АҚШ доллар талаб қилган.
У мазкур пулдан 20 минг долларини аванс сифатида олаётган пайтда ушланди.
Улашиш:
Шарҳлар