Bo'limsiz

Оҳангаронда 16 млн. долларга чиқинли полигони барпо этилади

Фото: Минэкологии

Оҳангаронда 16 миллион долларлик чиқинди полигони қурилади, у Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолисининг маиший чиқиндилари учун мўлжалланган.

Полигон 15-20 йилга мўлжалланган бўлиб, 20 миллион тоннага яқин чиқиндини сиғдира олади. Унинг қурилиши жорий йилнинг ноябрь ойигача якунланади. Лойиҳа Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг умумий майдони 30 гектар, полигоннинг ўзи эса 25 гектарни ташкил этади.

“Полигоннинг бутун ҳудуди геотекстил, геосетка ва бошқа геоматериаллардан тайёрланган махсус материал билан қопланади. Полигоннинг пастки қисми яхлит герметикланган ҳавза бўлиб, ер ости сувлари ва атмосферага салбий таъсир кўрсатмайди.

Махсус материаллардан ташқари, бу ерда биз чиқиндидан сув тортиб оладиган қувурларни ётқизамиз. Шунингдек, газ ва метанни чиқариб олиш учун қувурлар ўрнатамиз, бу эса келажакда метан ва электр энергиясини ишлаб чиқариш имконини беради”, — дейди «Махсустранс» чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация қилиш филиалининг раҳбари Рафаэл Бекмуллин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.