ОАВ Украина ҳудудида ҳалок бўлган Марказий Осиё давлатларидан беш нафар маҳбуснинг шахсини аниқлади

Источник: радио "Озодлик"

“Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати таҳририяти “Вагнер ХҲК” томонидан Россия қамоқхоналарида ёлланган ва Украинада ҳалок бўлган Марказий Осиёлик беш нафар фуқаронинг шахсини тасдиқлашга муваффақ бўлди. Улар орасида Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор. Бу ҳақда “Медиазонa” ёзади.

“Озодлик” журналистлари Москва областининг Маврино қишлоғи яқинидаги “Вагнер ХҲК” ёлланма аскарлари қабристони ҳақида гапириб беришди. Қабрлар орасида Марказий Осиё давлатларидан келган муҳожирларнинг мусулмон урф-одатлари бўйича қазилган қабрлари ҳам бор.

Қабр тошларидаги саналарга қараганда, у ерда дафн этилган эркаклар 2022 йилнинг октябридан 2023 йилнинг январигача бўлган давр оралиғида ҳалок бўлишган.

Москва вилоятида ” Вагнер ХҲK ” рамзлари остида қуйидагилар дафн этилган:

Адаҳамжон Ғуломжонов қирғизистонлик бўлиб,  2019 йилда Владимир вилоят суди  томонидан  катта миқдорда гиёҳванд моддаларни сотишда айбланиб, 12,5 йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинган.

Аман Айдралиев  ҳам қирғизистонлик. 2019 йил декабрь ойида Калуга вилояти Людиновский туман суди   уни қасддан оғир тан жароҳатини етказиш, эҳтиётсизлик оқибатида жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлганликда айбдор деб топганди.

Шуҳрат Юсупов  Москва яқинидаги “вагнерчилар” қабристонига дафн этилган учинчи қирғизистонликдир. 2022 йил июль ойида Сахалин вилоятининг Анивский туман суди  уни талончиликка уринишда айбдор деб топган  ва 3 йилу олти ойга қаттиқ режимли колонияга ҳукм қилганди.

Боҳодир Жонибеков  Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти Пахтакор туманидан бўлиб, қамоққа олингунга қадар Екатеринбургда яшаб, ишлаган. Журналистлар унинг ҳукми ҳақида маълумот беришмаган.

Ҳозирги Тожикистон ҳудудида туғилган Муродбек Саидов  2019 йилда   Шчёлковский шаҳар суди томонидан катта миқдорда героин сотиш, шунингдек, гиёҳванд моддаларни йирик миқдорда сотиш мақсадини кўзламай сақлашда айбдор деб топилди. Суд уни 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Россияда қамоқ жазосига ҳукм қилинган Марказий Осиёда туғилганларнинг “Вагнер ХҲК”лари сафига ёллангани ҳақидаги хабарлар минтақанинг оммавий ахборот воситаларида мунтазам пайдо бўлмоқда.

Балаклея яқинида асирга олинган ўзбекистонликларнинг тақдири номаълумлигича қолаётгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик. Ўзбекистон ва Украина дипломатик идоралари Anhor.uz таҳририяти сўровларига жавоб бермади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.