17 март куни Ўзбекистонда ҳаво 25 даражагача илиқ бўлади
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлиги 17 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 16-18° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 18-23° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Шарҳлар