Ноқонуний оҳак цехи ташкил этган шахс ушланди

Фото: Бош прокуратура

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Қоратепа Дашт қишлоғи ҳудудида яшовчи фуқаро А.У. тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан ўз хонадонида тижорат мақсадларида ноқонуний оҳак цехи ташкил этганлиги аниқланган.

Хабарга кўра, «фуқаро табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 69,4 млн. сўмлик 46,2 минг метр. куб газни яширин равишда ўғирлаган».

Мазкур ҳолат юзасидан 14.04.2024 йилда Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.У. процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.