Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилди

Источник: podrobno.uz

Ўзбекистонда ҳокимият вакилига ёки ўзининг фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатганлик учун жазо кучайтирилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига тегишли ўзгаришлар киритилди. Президент тузатишлар ҳақидаги қонунни имзолади, деб ёзади UzNews нашри.

Энди ҳокимият вакилига қаршилик қилиш:

—  БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима (илгари фақат 50 бараваригача);
—  1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 1 йилгача);
—  1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (илгари 1 йилгача).

Хизмат вазифаларини бажаришдан ёки фуқаролик бурчини бажаришдан бош тортишга, шунингдек ноқонуний ҳаракатларни содир этишга ҳар қандай шаклда мажбурлаш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасига ҳам ўзгаришлар киритилди. Унга кўра, ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик БҲМнинг 1 дан 12 миқдоригача, маъмурий жазо қўлланганидан сўнг бир йил давомида худди шу ҳуқуқбузарликни такрор содир этганлик учун БҲМнинг 12 дан 15 миқдоригача жаримага тортишга олиб келади.

Худди шу тарзда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими)нинг қонуний талабларини бажармаганлик учун жарималар миқдори ҳам оширилган.

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб базавий ҳисоб миқдори 270 000 сўмни ташкил қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.