Олий суд Нукус воқеалари бўйича судланаётган шахсларга қўйилган айбловларни эълон қилди

Источник: пресс-секретарь Верховного суда Азиз Абидов

28 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судида 1−2 июль кунлари Нукусда (Қорақалпоғистон) содир бўлган воқеалар юзасидан суд жараёни бошланди. Жараён бошланишидан аввал Олий суд расмий вакили Азиз Абидов 22 нафар судланувчига қўйилган айбларни санаб ўтди, дея хабар беради «Газета.uz» нашри.

Даулетмурат Тажимуратов (1979 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, «Ел хызметинде» адвокатлик бюроси адвокати, илгари «Ел хызметинде» газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаган) Жиноят кодексининг 28,104-моддаси (иштирокчиликда қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «а» банди, 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) 4-қисми, 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 3-қисми ва 244−1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми «а», «б», «г» бандларида;

Лолагул Қаллиханова (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, «Makan» интернет-нашри маъмури) Жиноят кодексининг 28, 104-моддаси 3-қисми «а» банди (иштирокчиликда қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 159-моддаси 4-қисми (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 244-моддаси 3-қисми (оммавий тартибсизликлар) ва 244−1-моддаси 3-қисми «а», «б», «г» бандларида (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш);

Азамат Турданов (1984 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, Нукус олимпия захиралари коллежи директори) Жиноят кодексининг 28, 104-моддаси 3-қисми «а» банди, 159-моддаси 4-қисми ва 244-моддаси 3-қисмида;

Худди шу моддалар бўйича Чимбой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийси Ахмет Сметуллаев (1993) ва  «Қораўзак Саҳиб» МЧЖ директори Даўлетмурат Жиемуратов (1983) айбланмоқда.

Бахтияр Қадирбергенов (1986 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, «Ayama» веб-сайти маъмури, блогер) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 277-моддаси (безорилик) 3-қисми «г» бандида;.

Байрам Сейтниязов (1967 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, ишсиз) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244−1-моддаси 3-қисми «а», «г» бандларида;

Аллабай Тоқимбетов (1973 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, норасмий тарзда имомлик билан шуғулланган) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисмида;

Азамат Нуратдинов (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қорақалпоқ, Мўйноқ туманидаги 9-мактаб ўқитувчиси, блогер) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244−1-моддаси 3-қисми «а», «г» бандларида;

Сейдабулла Медетов (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қозоқ, «Келешек ушун» фермер хўжалиги раҳбари) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244−1-моддаси 3-қисми «а», «г» бандларида;

Нурлан Найипов (1968 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати — қозоқ, нафақахўр) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244−1-моддаси 3-қисми «г» бандида.

Иш Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е. Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.