Олий ва ўрта-махсус таълими тизимида қарийб 14 млрд сўмлик камомад аниқланди

Источник: Агентство информации и массовых коммуникаций

Олий ва ўрта махсус таълими тизимида 9 ой мобайнида қарийб 14 млрд сўмлик молиявий хатолик аниқланди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Тошматов маълум қилди.

Ушбу миқдордан 5 млрд. 493,2 млн. сўмлик мақсадсиз ва ортиқча харажатларнинг олди олинган. Текширув давомида 4 млрд. 979,3 млн. сўмлик қисми профилактик тадбирлар жараёнида ундирилиб тикланган. 996,2 млн. сўмлик қисми (ортиқча тўланган иш ҳақи ва бошқа ҳисоб-китоблар) кейинги ойларда ҳисоб-китоб қилиш учун ундирувга қаратилган.

Бундан ташқари, 2 та олий таълим ҳамда 8 та касбий таълим муассасасида аниқланган 2 млрд. 136,6 млн. сўмлик хато ва камчиликда жиноят аломатлари мавжудлиги сабаб ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилди.

– Молиявий камчиликларга йўл қўйган раҳбар ва масъул ходимларнинг 33 нафарига нисбатан интизомий жазо қўлланилиб, 21 нафари лавозимидан озод этилди, – дейлади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.