Яна битта спортчи Олимпия йўлланмасини қўлга киритди
Японияда ўтказилаётган байдаркада эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.
Мусобақанинг 500 метр масофага кечган яккалик дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Екатерина Шубина кумуш медалга сазовор бўлиб, «Париж-2024» Олимпиадасига йўл олди.
«Шу тариқа Ўзбекистон Олимпия делегацияси ҳисобидаги йўлланмалар сони 29 тага етди», – дейилади хабарда.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича квалификацион Осиё чемпионатида Денис Онуфриев, Шаҳризода Мавлонова турли масофаларга яккаликда эшкак эшишда маррага иккинчи бўлиб, Элёржон Мамадалиев эса учинчи бўлиб етиб келган. Жуфтликлар орасидаги турли йўналишда Екатерина Шубина/Арина Танатмишева тандеми кумуш, Артур Гулиев/Владлен Денисов дуэти бронза медалига эга чиққан.
Улашиш:
Шарҳлар