“Олмазор” ва “Янгиҳаёт” бекатлари ўртасида вақтинчалик бир томонлама ҳаракат ташкил этилди
Хавфсизликни таъминлаш борасидаги профилактика ишлари муносабати билан 26 март куни Тошкент метрополитенида бир томонлама ҳаракат ташкил этилди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” матбуот хизмати хабар берди.
Чилонзор йўналишидаги “Олмазор” – “Янгиҳаёт” (4-бекат) станциялари ўртасида оралиқ вақт масофасини сақлаган ҳолда поездларнинг бир томонлама ҳаракатланиши (шуттле) ташкил этилган.
Шу сабабли “Янгиҳаёт” (4-бекат) ва “Чинор” (5-бекат) бекатлари ўртасида бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Улашиш:
Шарҳлар