Қўқон педагогика институтининг проректори ётоқхонага ўрнатилган яширин камера учун ишдан бўшатилди
Қўқон Давлат педагогика институтида ўз ваколатларини суиистеъмол қилиб, талабалар яшайдиган ётоқхона хонасига яширин камера ўрнатиш жараёнига бевосита алоқадор бўлган маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ойбек Бозоров ва яна уч нафар масъул ходим ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар беради.
“Вазирлик инсон шахсий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, шахсий маълумотларни очиқлашга уриниш каби хатти-ҳаракатларни қаттиқ қоралайди, ушбу ҳолатни талаба-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш деб баҳолайди. Ҳеч ким инсон эрки ва шахсий ҳаётига дахл қилишга ҳақи йўқ, деб ҳисоблайди”, дейилади вазирлик баёнотида.
Вазирлик ҳодисанинг беихтиёр иштирокчисига айланган қизларга «тазйиқсиз» таълим олишларини кафолатлади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини давом эттирмоқда.
Аввал ёзганимиздек, Қўқон педагогика институтида талаба қизлар ётоқхонада ўрнатилган яширин камерани топиб олишганди.
Шарҳлар