Она тили ва математика бўйича янги дарсликлар иккита ҳудудда жорий этилмоқда

Источник: пресс-служба посольства США в Узбекистане

Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) сифат талабларига жавоб берувчи, янги ишлаб чиқилган 500 мингга яқин дарслик ва ўқитувчилар учун қўлланмани Халқ таълими вазирлигига топширди. Ушбу ўқув материалларидан 1-4 синфларда она тили ва ўқиш саводхонлиги ҳамда математика фанларини ўқитишда фойдаланилади. Дарсликлар USAID, Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Янги ўқув материаллари 2022-2023 ўқув йилида Наманган ва Сирдарё вилоятларининг 919 та умумтаълим мактабида тажриба-синовдан ўтказилади. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар беради.

«Бугун АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) сифат талабларига жавоб берувчи, янги ишлаб чиқилган 500 мингга яқин дарслик ва ўқитувчилар учун қўлланмани Халқ таълими вазирлигига топширди. Ушбу ўқув материалларидан 1-4-синфларда она тили ва ўқиш саводхонлиги ҳамда математика фанларини ўқитишда фойдаланилади. Дарсликлар USAID, Халқ таълими вазирлиги ва Республика таълим маркази билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Янги ўқув материаллари 2022-2023-ўқув йилида Наманган ва Сирдарё вилоятларининг 919 та умумтаълим мактабида тажриба-синовдан ўтказилади», – деди Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов.

«Ушбу янги материалларнинг ишлаб чиқилиши Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорлигимиздаги муҳим босқич ҳисобланади. Биз вазирлик билан ўқувчиларнинг ўқиш ва ҳисоблаш бўйича бошланғич кўникмаларига оид таълим натижаларини яхшилаш бўйича доимий ҳамкорлигимиз натижасида эришилган ютуқлардан фахрланамиз», – дея қайд этди USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори вазифасини бажарувчиси Луанн Гронховд.

2021-2022 ўқув йилида маҳаллий ва халқаро мутахассислардан иборат гуруҳ Ўзбекистондаги бошланғич синф ўқитувчилари билан ҳамкорликда математика ҳамда она тили ва ўқиш саводхонлиги фанларидан дарслик ва ўқитувчилар учун қўлланмаларни ишлаб чиқди. Янги материаллар қизиқарли мазмунга эга бўлиб, шахсга йўналтирилган таълим усуллари ва амалиётни ўзида бирлаштирган. Дастлабки синовдан сўнг дарсликлар ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазаси асосида қайта кўриб чиқилади ва якуний таҳрири Халқ таълими вазирлиги томонидан чоп этилади.

2023-2024 ўқув йилидан бошлаб 1-4 синф ўқувчилари, жами икки миллион нафардан ортиқ бола янги дарсликлардан фойдаланишни бошлайди ва Ўзбекистоннинг барча ўқитувчилари фойдаланиш учун қулай, шахс камолотига қаратилган таълим усулларини ўзида жамлаган ўқитувчилар учун қўлланмалардан фойдаланиши мумкин бўлади. Бошланғич синфларда она тили ва ўқиш саводхонлиги ҳамда математика фанларини ўқитишнинг замонавий усули ўқувчилардаги ушбу асосий кўникмаларнинг такомиллашишига олиб келади ва Ўзбекистоннинг ХХI аср кўникмаларига эга битирувчиларни тарбиялаш мақсадини қўллаб-қувватлайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.