ОПЕК ва Ўзбекистон 500 млн долларлик келишувни имзолади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми дастури доирасида ОПEК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифани қабул қилди.
Давлат раҳбари Барқарор ривожланишнинг асосий мақсадларига эришишда ОПEК жамғармасининг муҳим ролини қайд этди ва Ўзбекистонда саноат, инфратузилма, сув таъминоти ва бошқа соҳаларда молиялаштирилаётган бизнес лойиҳаларини юқори баҳолади.
Томонлар “форумда имзоланган 500 миллион долларлик келишув доирасидаги лойиҳаларни тез тайёрлаш ва амалга ошириш” муҳимлигини таъкидладилар. Ҳужжат амалий ҳамкорликнинг янги йўналишлари – туризм, логистика, фармацевтика, экология, аёллар тадбиркорлиги ва ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашни рағбатлантиришни назарда тутади.
Шарҳлар