Open Budget орқали овоз тўплашга мажбурлаган ҳоким ўринбосари жарима тўлайди
Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат бўйича миллий комиссия томонидан Open Budget учун овоз беришда айрим тармоқлар вакилларининг иштирок этиши ҳолатлари кўриб чиқилди.
Комиссия Қизилтепа вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари ва ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари томонидан Open Budget дастури доирасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилгани ва ташкилот раҳбарларини ташаббускор бюджет лойиҳаси бўйича овоз тўплашга мажбуран жалб қилингани аниқланди.
Бош прокуратура ва Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида ҳоким ўринбосарининг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик белгилари аниқланди. Ўрганиш натижаларига кўра мансабдор шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно, ҳар қандай шаклда меҳнатга маъмурий мажбурлаш) мувофиқ жарима жазоси тайинланди. Жарима миқдори 50 БҲМдан 100 БҲМгачани (17 миллион сўмдан 34 миллион сўмгача) ташкил қилиши мумкин. .
Шарҳлар