Open Call: Anhor.uz бизнес-журналистика ва маълумотлар журналистикаси соҳасида ишлайдиган журналистларни изламоқда

Источник: unsplash.com

Anhor.uz нашри Болқон, Жанубий Кавказ ва Марказий Осиёга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга мўлжал олган ўзининг янги лойиҳаси доирасида иқтисодий масалаларни яхши тушунадиган, шунингдек, маълумотлар журналистикаси соҳасида тажрибага эга бўлган журналистларни изламоқда. Аризаларни топширишнинг охирги муддати – 2022 йил 1 октябрь.

Биз миллий ва маҳаллий, хусусий ва давлат оммавий ахборот воситаларида ишлайдиган фрилансер ва журналистларни излаяпмиз. Турли медиа форматларида тажрибага устунлик берилади, бизнес ва маълумотлар журналистикаси бўйича тажриба эса мажбурий ҳисобланади.

Журналистлар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ТТХИ)ни тадқиқ қиладилар. Танланган иштирокчилар тўғридан-тўғри инвестицияларни тадқиқ қилиш ва харита устида ишлашдан ташқари, маълумотлар, текширувлар кўникмаларини яхшилаш, хусусан фактчекинг кўникмаларини эгаллаш, рақамли дунёда ўзларини ҳимоя қилиш учун бир қатор офлайн тренингларда қатнашадилар.

Журналистлар маълумотлар базаси ва интерфаол харитадан бошланғич нуқта ва ахборот манбаи сифатида фойдаланган ҳолда, бир қатор тадқиқотлар ва мақолаларни тайёрлайдилар.

Танланган номзодлар қуйидаги имтиёзларга эга бўладилар:

– мураккаб мавзулар устида ишлаш учун етарли вақт ва ресурсларга эга бўлган узоқ муддатли журналистик лойиҳада иштирок этиш;

– турли вилоятлардаги ҳамкасблар билан яқин ҳамкорлик;

– иқтисодий ва (гео)сиёсий контекст ҳамда хорижий ҳамкор давлатлар билан инвестиция ва кредит лойиҳаларининг натижалари ҳақидаги билимларингизни кенгайтириш ва чуқурлаштириш имконияти;

– тергов ўтказиш, дата-ҳикояларни ёзиш ва катта ҳажмдаги маълумотларга ишлов бериш учун журналистик кўникмаларни такомиллаштириш имконияти;

– халқаро иқтисодий ҳамкорлик ва инвестиция лойиҳалари бўйича халқаро маълумотлар базасини яратиш ва ундан фойдаланиш бўйича тажриба орттириш имконияти;

– гонорарлар;

Лойиҳа кейинги 3,5 йил давомида ўтказиладиган қатор онлайн ва оффлайн тадбирлардан иборат бўлиб, барча танланган иштирокчилар уларда қатнашиши шарт.

Мурожаатларингизни [email protected] почта манзилига юборинг. Аризада биз резюмени, иш намуналарини (бизнесжурналистика ёки маълумотлар журналистикаси соҳасидаги), шунингдек мотивацион хатни кўришга умид билдирамиз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.