Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар қўлга тушди
Миробод туманида фуқаролар Д.А. ва У.Ф. 2 нафар фуқарони Тошкент кимё технологиялари институтининг Самарқанд филиалига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 5 500 АҚШ долларини олган вақтларида далиллар билан қўлга тушган.
“Янги Наманган туманида фуқаро Х.Т. фуқаро И.С.нинг ишончига кириб, уни қўшни Қирғизистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишни Наманган давлат университетига кўчириб бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланди”, – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар