Қорақалпоғистон прокуратураси Нукусдаги уйда содир бўлган портлаш ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатди

Қорақалпоғистон прокуратураси Нукус шаҳридаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатганини маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «б» банди (Оғир оқибатларга олиб келган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эрта тонгда вайроналар остидан яна 4 нафар фуқаронинг жасади топилди, қурбонларнинг умумий сони 5 кишига етди.
Аввалроқ вайроналар остидан беш ёшли қизалоқ топилган эди. У тан жароҳатлари билан шифокорларга топширилган. Икки киши куйиш жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
29 январь куни соат 16:15 атрофида Нукус шаҳридаги “Темир йўл” маҳалласи, 22-микрорайон, 8/1-уйнинг 4-қаватида жойлашган хонадонлардан бирида газ-ҳаво аралашмаси алангаланиши натижасида портлаш содир бўлган. Бир нечта хонадонда тўртинчи қаватдан биринчи қаватгача шифтлар қулаб тушган.
If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.
Шарҳлар