Қорақалпоғистонда комендантлик соатининг янги вақти белгиланди

Источник: https://www.istockphoto.com/

Ўзбекистон президенти томонидан Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш, яъни комендантлик соатининг амал қилиш вақтини “соат 21 дан соат 7 га қадар” ўрнига “соат 23 дан соат 5 га қадар” этиб белгилашга қарор қилинди.

Давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беришича, бу “Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятнинг барқарорлашгани ва ҳудуд аҳолисининг одатдаги ҳаёт тартибига қайтаётганини ҳисобга олган” ҳолда амалга оширилган.

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги 2022 йил 2 июлдаги Президент фармонига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги тегишли фармон президент томонидан имзоланган ва Олий Мажлис палаталарига тасдиқлаш учун йўлланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.