Orginfoда Ортиқҳўжаевга алоқадор компания салкам 40 млрд АҚШ доллари устав фонд билан рўйхатдан ўтгани ҳақида Anhor.uz эълон қилган мақоладан сўнг порталда маълумотлар ўзгартирилди 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

30 декабрь куни нашримиз “Orginfoда Ортиқҳўжаевга алоқадор компания салкам 40 млрд АҚШ доллари устав фонд билан рўйхатдан ўтгани кўрсатилмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилганди. Бироз вақт ўтгач Orginfoда маълумотлар ўзгартирилди. 

Қуйидаги биринчи ҳужжатда салкам 40 млрд АҚШ доллари устав фондига эга J-UNITED GROUP МЧЖнинг Давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи маълумотнома. 30 декабрь санасида ушбу ҳужжатдан кўчирма олинган.

Иккинчи ҳужжатда эса ана шу компаниянинг Orginfo маълумотлар базаси томонидан тўғрилаб қўйилган маълумотномаси. 30 декабрь оқшомда ўзгартирилган ҳолатидан кўчирма.

Учунчи ҳужжатда эса registr.stat.uz расмий саҳифасидаги очиқ маълумотлар базасидаги 487 813 004 300 сўмни кўрсатувчи расмий маълумотномани кўришимиз мумкин.

Бунга, негадир на Orginfo, на компания таъсисчилари лом-лум дейишмаяпти. Агар маълумотлар чиндан ҳам ёлғон бўлса, янглишмовчилик ортидан шундай хатоликга йўл қўйилган бўлса, бунга Orginfo порталидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқҳўжаевга тегишли бўлган J-UNITED GROUP МЧЖнинг устав фонди  Orginfo очиқ маълумотлар порталида 487 813 004 277 700,00 сўмни ташкил қилаётганди. Берилган материалимиздан сўнг ушбу маълумотлар registr.stat.uz расмий саҳифасидаги очиқ маълумотлар билан бир ҳил қилиб ўзгартирилди.

Айни пайтда Orginfo очиқ маълумотлар порталига эътибор қаратсак Ортиқҳўжаевга алоқадор 10 та ташкилот фаол иш олиб бораётганини кўришимиз мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.