ОТБ озиқ-овқат ва сув хавфсизлигини ошириш учун Ўзбекистонга 150 млн доллар тақдим этди

Источник: пресс-служба АБР

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш мақсадида ер ва сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш орқали Ўзбекистоннинг озиқ-овқат ва сув хавфсизлигини яхшилашга кўмаклашиш учун 150 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ва 3 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига банкнинг матбуот хизмати хабар беради.

Орол денгизи ҳавзасида иқлим ўзгаришига мослашган сув ресурсларини бошқариш” лойиҳаси алоҳида ирригация ва дренаж тизимларини модернизация қилиш ва уларни янада самарали бошқариш бўйича мамлакат салоҳиятини ошириш орқали сув ресурсларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди. Бундан ташқари ОТБ ўзининг Юқори даражадаги технологиялар фондидан ажратилган 300.000 АҚШ доллари миқдорида грантни бошқаради.

«ОТБ Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришни такоминлаштиришдан манфаатдордир. Мамлакат қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш учун ўта муҳим бўлган қимматли трансчегаравий сувларга таянади. Бу мамлакат қишлоқ аҳолисининг ярми учун асосий тирикчилик манбаи бўлиб, улар учун сув асосий ресурс бўлиб ҳисобланади”, — деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков. “Ушбу лойиҳа ҳукуматнинг юқори қийматли экинларга ўтиш, ер ва сув ресурслари бошқарувини яхшилаш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича устувор йўналишларини қўллаб-қувватлайди».

Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда фойдаланиладиган барча сув ресурсларининг 90% қишлоқ хўжалигига, жумладан, ғалла ва пахтани суғоришга сарфланади, бироқ иқлим ўзгариши сув таъминотига таъсир кўрсатмоқда. Лойиҳа доирасида Амударё ва Зарафшон дарёлари ҳавзаларида сувни ҳисобга олиш тизимини яхшилаш ва мавжуд ирригация ва дренаж инфратузилмасини янгилаш орқали иқлимга чидамли ва такомиллаштирилган суғориш тизимлари яратилади.

Лойиҳа фермер хўжаликларида сувдан фойдаланишни яхшилаш, технологияларни жорий этиш ва сув унумдорлигини ошириш амалиётини кенгайтиришга ёрдам беради. У, шунингдек, суғориш тизимларига тез-тез учрайдиган сув танқислигига мослашиш имконини беради ва сувдан фойдаланувчиларга иқлим ўзгарувчанлигини яхшироқ енгиш имконини беради. Лойиҳа сув ресурсларини барқарор бошқариш учун сиёсий ва институсионал салоҳиятни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Шунингдек, ОТБ Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантириш стратегиясининг асосий элементларини (масалан, салоҳиятни ошириш орқали сув ресурслари ва ирригация субсекторларида асосий ислоҳотлар) амалга оширишда ҳукуматни қўллаб-қувватлаш учун 850 000 АҚШ доллари миқдоридаги техник кўмак гранти ажратади.

«ОТБ Ўзбекистоннинг ривожланиш бўйича асосий ҳамкори бўлиб, доимий равишда сиёсат масалалари бўйича маслаҳатлар беради,  инвестисион ёрдам тақдим этади ва салоҳиятни ошириш билан шуғулланади”, – деди ОТБнинг сув ресурслари бўйича бош мутахассиси Френк Радстейк. “Ушбу лойиҳа Сув хўжалиги вазирлиги ва маҳаллий сув хўжалиги ташкилотларини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва шу билан бирга фермерлар ва сувдан фойдаланувчиларга ҳосилдорликни оширишга ёрдам беради».

ОТБ ўта қашшоқликка барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттириб, ривожланган, кенг қамровли ва барқарор Осиё ва Тинч океани минтақасига эришишга интилади.   ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 68 мамлакат аъзо бўлган. Уларнинг 49 таси минтақада жойлашган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.