Ўзбекистон бир нечта халқаро автобус йўналишларини очади

Фото: Tashtrans

Ўзбекистонда бир қатор янги халқаро автобус йўналишлари очилади, дея хабар беради Транспорт вазирлигининг матбуот хизмати.

2024 йилнинг дастлабки 4 ойида халқаро автобуслар 173 минг йўловчини ташиди. Бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга кўпдир.

Айни пайтда Ўзбекистонда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш мавжуд бўлиб, уларда 32 та маҳаллий ва хорижий йўловчи ташувчиларга тегишли 196 та автобус қатнови йўлга қўйилган.

2024 йилда 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очиш режалаштирилган, булар:

  • Самарқанд – Бишкек;
  • Бухоро – Бишкек;
  • Самарқанд – Туркистон;
  • Самарқанд – Душанбе;
  • Бухоро – Душанбе;
  • Тошкент – ​​Уфа;
  • Тошкент – ​​Краснодар.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.