Ўзбекистон фуқароларига Шенген визаси берилиши 16,5% ҳолатда рад этилди
Еврокомиссия маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистон фуқаролари Шенген визаси учун 46,5 мингта ариза топширган.
Улардан 16,5% ҳолларда рад этилган ва қабул қилинган аризалар сони 38 333 тани ташкил этган.
2022 йилга нисбатан рад этишлар улуши 0,4 фоизга ошган, лекин ўша пайтда 39,5 мингта ариза берилган.
Умуман олганда, 2023 йилда Европа Иттифоқи ва Шенген мамлакатлари консулликларига қисқа муддатли визалар учун 10,3 миллиондан ортиқ ариза келиб тушган. Бу 2022 йилга нисбатан (7,5 миллион) 37 фоизга кўп, аммо COVID-19 пандемияси бошланишидан олдинги 2019 йилдаги даъволар сонидан (17 миллион) пастроқдир.
Улашиш:
Шарҳлар