Ўзбекистон – Гонконг 3:0
Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 2-саралаш босқичининг 4-турида Гонконгга қарши ўйинда рақиб дарвозасига 3 та гол уриб, битта ҳам гол ўтказиб юбормади. Голларга 40-дақиқада Элдор Шомуродов, 63-дақиқада Ҳожимат Эркинов ва 70-дақиқада Остон Ўрунов муаллифлик қилди. Шу тариқа, жамоамиз қолган икки тур натижаларидан қатий назар, ЖЧ-2026 учун саралашнинг ҳал қилувчи босқичига ва Осиё Кубоги-2027 учун ҳал қилувчи босқичга чиқди.
Элдор Шомуродов ушбу баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги 40-голини киритди. Навбатдаги ўйин 6 июнь куни Туркманистон терма жамоасига қарши ўтказилади.
Улашиш:
Шарҳлар