Ўзбекистон – Қирғизистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказмоқчи

Фото: Бош вазир матбуот хизмати

Бугун, 3 май куни Тошкент шаҳрида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Қирғизистон ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг ўн биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати ёзмоқда.

«Икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигида ўтган йиғилишда сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган кўп қиррали ҳамкорлик ҳамда кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди», – дейилади хабарда.

Давлат Раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича вазифа қўйилган.

Йиғилишда мазкур топшириқ ижросини бажариш учун ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжудлиги, бунинг учун импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилиш, биргаликда янги лойиҳалар ишлаб чиқишни давом эттириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш лизимлиги билдирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.