Ўзбекистон сўз эркинлиги рейтингида кўтарилди
Британия инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан тузилган сўз эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 161-ўрин ичида 132-ўринни эгаллади. Ўтган йилга нисбатан мамлакат бир поғонага кўтарилган бўлса-да, “сўз эркинлиги инқирози кузатилган давлатлар қаторида” қолмоқда.
Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида вазият қуйидагича:
– Қирғизистон – 113-ўрин;
– Қозоғистон – 120-ўрин;
– Тожикистон – 151-ўрин;
– Туркманистон – 157-ўрин.
Рейтингнинг юқори поғонасида Дания, Швейцария, Швеция, Белгия ва Эстония жойлашган. Шимолий Корея эса рўйхатни ёпади.
Сўз эркинлиги рейтингида 25 та кўрсаткич, жумладан, интернет ва оммавий ахборот воситаларидаги цензура, диний эътиқод эркинлиги, академик ва маданий муҳит ва бошқа жиҳатлар ҳисобга олинган.
Шарҳлар