Ўзбекистонда банклар хусусийлаштириш жараёнига тайёрланмоқда

Фото: kommers.uz

“2020– 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси” қабул қилинди.

Унда, банкларни хусусийлаштиришга тайёрлаш, уларни “IPO”га чиқариш, соҳага тажрибали хорижий мутахассисларни жалб қилиш бўйича бир қатор вазифалар белгиланди.

«Соҳада амалга оширилган ислоҳотлар натижасида сўнгги 5 йилда банк тизимида активлар қарийб 4 бараварга (622 трлн сўмгача), депозитлар – 3,7 бараварга (220 трлн сўмгача), банклар капитали – 4,4 бараварга (90,6 трлн сўмгача) ошди», – дейилади хабарда.

Ушбу даврда 13 та янги хусусий банклар ташкил этилган, мамлакатга хориждан нуфузли банклар (ОТП банк, TBC банк, Тенге банк) кириб келган, 7 та рақамли банклар (Узум банк, TBC банк, Анор банк, Апекс банк, Смарт банк, Янги банк, Ҳаёт банк) фаолият йўлга қўйилган, онлайн банк хизматлари ҳажми 2,7 баробарга кўпайган.

Стартегияни амалга ошириш натижасида банк хизматларини кўрсатиш нуқталари 2021 йилдаги 13 783 тадан 2023 йилда 26 781 тагача, банк ҳисобварағига эга катта ёшли аҳоли улуши 57 фоиздан 78 фоизгача, муомаладаги фаол банк карталари сони 26 млн донадан 41 млн донагача, банк карталари орқали амалга оширилган транзакциялар суммаси 134 трлн сўмдан 225 трлн сўмгача, электрон пуллар орқали амалга оширилган транзакциялар суммаси 22 млрд сўмдан 858 млрд сўмгача ошган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.