Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга чақирув эълон қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
«Қарорга кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган фуқаролар 2024-йилнинг март-апрел ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади», – дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.
Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан, чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади. Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар эса 2024-йилнинг март-апрел ойларида Қуролли Кучлар резервига бўшатилади.
Шарҳлар