Ўзбекистонлик 142 мингдан зиёд фуқаронинг четга чиқиши тақиқланган

Фото: uza.uz

2023 йилда суд ҳужжатларига асосан жами 142.800 нафардан ортиқ қарздорларнинг республикадан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган

Хабарга кўра, “шундан 51 мингга яқин фуқаролар алимент тўловчилар саналади”.

Шунингдек, 2024 йилнинг ўтган даврида 22 минг фуқаронинг чет элга чиқиши суд қарорларига асосан чекланган ва уларнинг 6817 нафарини алимент тўловчилар ташкил этган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.