Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг Ўзбекистон шаҳарлари бўйича тадқиқоти
Anhor.uz нашри Ўзбекистоннинг ҳудудий бозорларидан ўнта маҳсулотнинг шарҳини тақдим этади. Инфографикада 2023 йил 4 декабрь ҳолатига кўра Ўзбекистон бозорларидаги максимал ва минимал нархлар кўрсатилган. Маълумотларни тўплаш методологияси бу ерда келтирилган.
Жорий ҳафтада маҳаллий картошканинг энг юқори нархи Андижон шаҳрида қайд этилиб 6000 сўмни, энг паст нарх Хоразм ва Навоийда 3500 сўмни ташкил қилди.
1 кг пиёзнинг энг юқори нархи Тошкент шаҳридаги бозорда 6000 сўмни, энг паст нархи эса Навоий ва Хоразмда 2500 сўмни ташкил қилди.
1 кг қизил сабзи учун энг юқори нарх Тошкент шаҳрида 5000 сўмни, энг паст нарх Хоразмда 1500 сўмни ташкил қилди.
Шакарқамишдан олинган шакарининг юқори нархи Тошкентда – 19 000 сўм, энг паст нархи Хоразмда – 13 000 сўм.
Лазер навли гуручнинг нархидаги фарқ 15 000 сўмни ташкил қилиб, Андижонда 30 000 сўмдан, Хоразм ва Фарғонада 15 000 сўмдан қайд этилди.
Товуқ тухумининг 1 донаси учун энг юқори нарх Тошкентда 1800 сўмни, энг паст нарх эса Бухоро ва Нукусда 1500 сўмни ташкил қилди.
Кунгабоқар ёғининг 1 литри нархи Тошкент ва Андижонда 20 минг сўмни, энг арзони Хоразмда 14 минг сўмни ташкил қилди.
1 дона ёпилган ноннинг нархи Жиззахда – 3000 сўм, энг юқори нархи Самарқандда – 6000 сўм.
Мол гўштининг 1 килограмми учун энг юқори нарх Андижонда 100 минг сўмни, энг паст нархи эса Хоразм бозорида бўлиб, 75 минг сўмни ташкил қилди.
Суякли қўй гўшти Тошкент шаҳридаги бозорда – 98 минг сўм, энг арзони Нукусда — 65 минг сўм.
Шарҳлар