Қозоғистон буғдой ва ун экспортини чеклади

Источник: https://pixabay.com/

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги буғдой ва ун экспортига квоталар жорий этди. Ушбу чора икки ҳафта давомида кучга киради ва 2022 йил 15 июнгача амал қилади. Қозоғистон буғдойининг асосий бозорлари Ўзбекистон, Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистон (умумий буғдой импортининг 90%) ҳисобланади. Бу ҳақда “КоммерсантЪ” нашри ёзади.

“Юқоридаги буйруқ кучга кирганидан сўнг, 2022 йил 15 июнга қадар буғдой ва ун экспорти қатъий равишда тасдиқланган квоталар доирасида амалга оширилади: буғдой ва меслин учун – 1 миллион тонна; буғдой ёки буғдой-жавдар уни учун – 300 минг тонна”, — дейилади Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хабарида.

Шу билан бирга, экспортчилар ушбу ҳажмнинг 10 фоизини Қозоғистондаги ғалла захирасини сақлаш билан шуғулланувчи Озиқ-овқат корпорациясига етказиб бериши керак бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.