,

Қозоғистон ва БАА қидирувдаги шахсларни экстрадиция қилиш масаласини муҳокама қилди

Генпрокурор Казахстана и министр юстиции ОАЭ
Фото: kaztag.kz

Қозоғистон ва БАА қидирувдаги шахсларни экстрадиция қилиш масалаларини муҳокама қилди ҳамда ҳамкорлик дастурини имзолади, деб хабар бермоқда мамлакат Бош прокуратураси матбуот хизмати.

“Қозоғистон Республикаси Бош прокурори Берик Асилов амалий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб, у ерда БАА Адлия вазири Абдулла бин Султон бин Авад Ал Нуайми ва Бош прокурор Ҳамад Сейф Ал Шамсий билан учрашувлар ўтказди. Натижада Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси ва БАА Адлия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди”, — дейилади хабарда.

Асиловнинг фикрича, Қозоғистон ва БАА ҳам худди шундай чақириқ ва таҳдидларга дуч келмоқда. Бош прокурор жиноий-ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликнинг айрим жиҳатларига, хусусан, қидирувдаги шахсларни экстрадиция қилиш ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тўхталди.

“Араб томонининг ноқонуний олиб қўйилган активларни қайтариш учун уларни қидиришда сунъий интеллектдан фойдаланиш тажрибаси муҳокама қилинди. Томонлар унинг амалга оширилиши жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирди”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.