Қозоғистон ва Ўзбекистон III ҳудудлараро ҳамкорлик форуми – тадбирнинг асосий воқеалари
Бугун Туркистон шаҳрида Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин ўзининг ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказди ва икки мамлакатнинг III ҳудудлараро ҳамкорлик форумида қатнашди. Форум якунлари бўйича асосий фактларни тўпладик.
«Астана-Моторс» компанияси Жиззахда Hyundai автомобилларини ишлаб чиқарувчи завод қурилиши масаласи устида ишламоқда.
Асқар Мамин Орол денгизининг қуриган тубида саксовул кўчатларини экиш бўйича кучларни бирлаштиришни таклиф этди.
Форум доирасида машинасозлик, қурилиш материалларини, электротехника маҳсулотларини, тиббиётда қўлланадиган буюмларни ишлаб чиқариш, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 611,3 млн долларлик 54 та инвестицион ва тижорат шартномаси имзоланди.
Шарҳлар