Қозоғистон ва Ўзбекистон президентларининг норасмий учрашуви ўтказилади

tengrinews.kz

5 апрель куни Хивада Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтади, дея хабар беради Zakon.kz нашри.

Хабарда айтилишича, учрашув чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатларга оид кенг кўламли масалаларни, шунингдек, минтақавий кун тартибини муҳокама қилишни режалаштирган.

Шунингдек, нашр 3 апрель куни Самара-Чимкент трассасида содир бўлган ва саккиз кишининг ҳаётига зомин бўлган ЙТҲни ҳам эслатиб ўтади. Полиция маълумотларига кўра, ЙТҲ Маржонбулоқ қишлоғи яқинида содир бўлган. ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси бошқарувидаги Toyota-Alphard минивэни жабрланган. Ушбу фожиага жавобан президент Токаев президент Мирзиёевга ҳамдардлик билдирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.