Қозоғистонда 16 нафар Ўзбекистон фуқароси қутқарилди
28 декабрь куни об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Қарағанда вилоятидаги Олмаота-Екатеринбург автомобиль йўлининг Темиртау-Астана қисми барча транспорт турлари учун ёпилган эди. Темиртау шаҳар патруль полицияси батальони ходимлари йўл ҳаракати ҳолатини назорат қилиш мақсадида рейд ўтказди. Бу ҳақда kazlenta.kz хабар беради.
Йўл терминалида Астана йўналиши бўйича бир неча ўнлаб машиналар тўпланган. Уларнинг орасида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган Yutong автобусига полиция эътиборини қаратди. Вазиятдан келиб чиқиб, хорижликларни Темиртауга эвакуация қилишга қарор қилинди. Полицияга шаҳар ҳокимлигининг ижтимоий ёрдам бўйича кризис маркази ёрдам берган.
Ўзбекистоннинг барча фуқаролари ушбу муассасага жойлаштирилиб, улар иссиқ овқат ва ётиш жойи билан таъминланган.
Шарҳлар