Қозоғистонда қамоқхонага гиёҳванд моддалар яширилган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришга уриниш содир бўлди
29 январь куни Жиноят-ижро тизими департаментининг 15-сонли муассасаси тезкор ходимлари ҳарбий хизматчилар билан биргаликда ўтказган текширув давомида “Енбек Батыс” ҳудудий давлат корхонасининг «Газель» русумли автомобилидан тақиқланган ашёлар топилган. Бу ҳақда Атирау эркаклар колонияси тезкор бўлимининг бошлиғи Муратбек Бермаханов маълум қилган.
Автомобиль ёпиқ муассасага озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кетаётган бўлган. Гўшт ичидан яширин ўрам топилган, унинг ичида эса 87 дона трамадол таблеткаси солинган иккита шиша борлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари билан уларни сотиш мақсадисиз ноқонуний муомала қилиш” моддаси бўйича судгача тергов ҳаракатлари бошланган.
Шарҳлар