Паллиатив бўлимларнинг шифокорлари ва тиббий ходимларига устама ҳақ тўланади
Ўзбекистон президенти имзолаган қарорга кўра 2021 йил 1 августдан бошлаб онкология, онкогематология ва гематология муассасаларининг паллиатив ёрдам кўрсатиш бўлимлари шифокорлари, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун ўта хавфли шароитлари учун 25 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
Ҳужжатда қайд этилишича, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб ихтисослаштирилган муассасаларнинг расмий веб-сайтларида бўлимлар кесимида мавжуд ўринлар сони, шу жумладан, бўш ўринлар сони, кўрсатиладиган тиббий хизматлар турлари ва нархлари жойлаштирилишини ва мунтазам янгиланиб борилишини таъминланиши керак.
кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар тоифасига кирувчи фуқаролар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига мувофиқ аниқланади. Беморларга ўзларининг сўровлари, мурожаатлари ҳамда навбати ҳақидаги ахборотни реал вақт режимида олиш имконияти таъминланади.
Беморларга, уларнинг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма берилади. Йўлланма ахборот тизимида автоматик тарзда шакллантирилади ва давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббий хизматлар олиш ҳуқуқини беради
Бемор даволанганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси даволаган муассасага базавий нархлар доирасида беморга кўрсатилган тиббий хизматларни асословчи ҳужжатларга мувофиқ, сарфланган маблағни Давлат бюджети ҳисобидан ўтказиб беради.
Шарҳлар