Ақидахон Ахтамова пара пауэрлифтинг бўйича олтин медални қўлга киритиб, жаҳон кубоги соҳибаси бўлди

Фото: uza.uz

Пара пауэрлифтинг бўйича Таиландда бўлиб ўтаётган жаҳон кубогида аёллар ўртасида -50 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган ўзбекистонлик спортчи Ақидахон Ахтамова 104 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди.

«Куни кеча мусобақада аёллар ўртасида -67 кг вазн тоифасида Қудратой Тошпўлатова 122 кг натижа билан кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, эркаклар ўртасида  -65 кг вазн тоифасида Санжар Аллаберганов 177 кг натижа билан кучли учликдан жой олди ва бронза медалига эга чиққан эди», – дейилади хабарда.

Паттайя шаҳрида ўтаётган жаҳон кубоги бугун, 11 май куни якунланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.