Паралимпиада-2020: Ўзбекистон терма жамоаси яна тўртта медални қўлга киритди

Источник: olympics.com

Токиодаги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси яна тўртта медални қўлга киритди.

Элбек Султонов бронза медалга сазовор бўлди. Пара-енгил атлетиканинг F12 тоифасида ядро улоқтириш баҳсларида Султонов 15.94 м натижа билан совриндорга айланди. Бу спортчи учун янги шахсий рекорд.

Нозима Каюмова найза улоқтириш бўйича баҳсларда (F13 тоифаси) олтин медални қўлга киритди. Спортчи 42,59 м натижа билан биринчи ўринни эгаллади.

Моҳигул Хамдамова ҳам олтин медалга сазовор бўлди. У  F57 тоифасида диск улоқтириш баҳсида қатнашган Ҳамдамова 31.46 метр натижа қайд этди.

Рўза Қўзиева (-61 кг) парапауэрлифтинг бўйича 130 кг натижани кўрсатиб, кумуш медални қўлга киритди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳисобида медаллар сони еттитага етди (3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза).

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.