Парламентда Қорақалпоғистон воқеаларини ўрганиш учун комиссия тузилди

Феруза Эшматова. Источник: senat.uz

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси томонидан июль ойи бошида Қорақалпоғистонда содир бўлган факт ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича қўшма комиссия тузилди. Бу ҳақдаги қарор парламент палаталари кенгашларининг қўшма мажлисида қабул қилинди, деб ёзади “Газета” нашри Сенат матбуот хизматига таянган ҳолда.

Йиғилишда Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсман) Қорақалпоғистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласига доир мурожаати кўриб чиқилди.

Комиссия таркибига Олий Мажлис депутатлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари киритилди. Комиссияга раҳбарлик қилиш Омбудсман – Феруза Эшматова зиммасига юклатилди.

“Текширув натижалари жамоатчиликка эълон қилинади ҳамда Ўзбекистон жамоатчилиги ва жаҳон ҳамжамиятига етказилади”, — дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.