Пенсия жамғармаси пенсиялар 5-6 январь кунлари берилишини маълум қилди
Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари жамғарма тарқатган маълумотга кўра, 31 декабрдан 4 январгача дам олиш кунлари деб эълон қилиниши муносабати билан январь ойи учун нақд шаклда ва платик карталарга пенсиялар ва нафақалар 5-6 январь кунлари тўланади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда президент фармони билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди ва айрим дам олиш кунлари кўчирилди. Янги йил байрами кунлари ўзбекистонликлар 5 кун дам олади.
Пенсия жамғармаси 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2753-сонли Қарорига мувофиқ пенсия ва нафақалар тўлови ҳар ойнинг биринчи банк иш кунидан бошланиб, ойнинг 27 санасига қадар кунлик график асосида маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фуқароларнинг яшаш манзилига етказилиши ҳақида эслатиб ўтади.
Шарҳлар