Пентагон раҳбари Иорданияга қилинган ҳужумга қарши жавоб бўлишини ваъда қилди
Пентагон раҳбари Ллойд Остин Яқин Шарқдаги Америка қўшинларига қарши ҳужумлар бўйича қатъий позициясини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар бундай ҳаракатларга жимгина тоқат қилмайди ва қатъий жавоб бериш ниятида.
Остиннинг таъкидлашича, ҳарбийларга қарши ҳужумлар учун Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган кучлар жавобгар.
«Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган кучлар АҚШ қўшинларига қарши давом этаётган ҳужумлар учун жавобгар ва биз Қўшма Штатлар ва кучларимизни тегишли вақтда ва тегишли тарзда ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўрамиз», – деди Пентагон раҳбари.
Аввалроқ Ллойд Остин касалхонага ётқизилгани ҳақида ёзган эдик. У простата саратонини даволаш бўйича операция қилинганди.
Улашиш:
Шарҳлар