Петербурглик аёл “военкомат”ни ёққани учун 10 йилга ҳукм қилинди
Санкт-Петербург суди “военкомат” эшигига ўт қўйганликда айбдор деб топилган Жамангул Қурбановани 10 йилга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилди. Бу ҳақда шаҳар судлари матбуот хизмати хабар беради.
Тергов маълумотларига кўра, Қурбанова 2023 йилнинг 1 август куни Английский проспектида жойлашган “военкомат” эшигига ўт қўйган, шундан сўнг WhatsApp орқали буюртмачилар билан боғланган ва ғойиб бўлган. Етказилган зарар деярли 92 минг рублга баҳоланган. Тергов маълумотларига кўра, Буюртмачилар унга ўт қўйгани учун 50 минг рубль тўлашни ваъда қилган.
Қурбанова ўз айбига иқрор бўлиб, тавба қилди ва етказилган зарарни қоплади. Унинг сўзларига кўра, у олган кредитлар учун пулларини қайтариб беришни ваъда қилиб, жиноят содир этишга мажбурлаган фирибгарларнинг қурбони бўлган.
Давлат айблови унга 12 йил қамоқ жазосини талаб қилди. Судда Қурбанова террорчи эмаслигини, ҳеч кимга ёмонлик тиламаслигини ёки кимнидир ўлдирмоқчи эмаслигини, фақат фирибгарларнинг ушланишини ва бошқа одамлар жабр кўрмаслигини исташини айтган.
Шарҳлар