Пневматик қуролни ноқонуний олиб ўтишга чек қўйилди
“Сирдарё” чегара божхона пости орқали пневматик қуролни ноқонуний олиб ўтишга бўлган уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар беряпти.
Божхоначилар томонидан тинч ҳаётга рахна солиши мумкин бўлган қурол-яроғ ва ўқ-дорилари контрабандасига қарши тезкор тадбирларни мунтазам давом эттиришмоқда.
«Хусусан, “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда Қозоғистон–Ўзбекистон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган фуқаро А. бошқарувидаги “DAF” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди», – дейилади хабарда.
Натижада ушбу транспорт воситасининг салонида йўловчи божхона декларацияси билан декларацияланмаган ва божхона ходимлари томонидан оғзаки сўралганда маълум қилинмаган ҳамда олиб юриш учун тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 дона пневматик автомат қурол, 1 дона зарядлаш мосламаси ва 1 полиэтилен пакетда автомат учун махсус ўқлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Шарҳлар