Пойтахт метросининг “Ер усти ҳалқа йўли” йўналиши 1 кунга ҳаракатдан тўхтайди

Фото: "Тошкент метрополитени" ДУК (Ситуативное)

2023-йил 18-февраль санасида метро темир йўлларида бажарилаётган қурилиш ишларнинг сўнгги босқичини амалга ошириш мақсадида метрополитеннинг «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати бир кун давомида тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Келтирилган ноқулайлик юзасидан барча йўловчилардан узр сўраймиз”, – дейилади метрополитен хабарида.

“Ер усти ҳалқа йўли” йўналиши 19-февраль санасидан доимий жадвал асосида ўз ҳаракатини давом эттиради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.